Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси:
— Таълим муассасаларини ўқув-методик таъминлаш ва илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш бўлими - Етакчи мутахассиси.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Каттақўрғон шаҳар бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва бошқа тўловларни ташкил қилиш шўъбаси катта инспектори;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қўшработ тумани бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва бошқа тўловларни ташкил қилиш шўъбаси мудири;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ургут тумани бўлими - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Жомбой туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи;

— Булунғур туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи;

— Ургут туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими Ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат назорати бўйича мутахассиси.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Пахтачи тумани ирригация бўлими - Ҳисобчиси.

Самарқанд вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Қўшработ туман бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими - Ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси чет тили фанлари методисти.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги:
— Шаҳар ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими 1-тоифали мутахассиси;

— Шаҳар ҳокимлиги - Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси бош мутахассиси;

— Шаҳар ҳокимлиги - Ижро интизоми бўйича бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали  орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 23 ноябрдан 2 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 14/02/2022 16:18.   Кўрилганлиги: 780
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/cooperation/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi064

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.