Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД – САНКТ-ПЕТЕРБУРГ АЛОҚАЛАРИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНАДИ

САМАРҚАНД – САНКТ-ПЕТЕРБУРГ АЛОҚАЛАРИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНАДИ

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри вице-губернаторлари О.Марковы ҳамда А.Митянина бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
Меҳмонлар Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди.
Делегация аъзоларини вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев қабул қилди. Суҳбат чоғида жорий йилнинг апрель ойида Россияда икки мамлакат Президентларининг учрашуви мазмун-моҳияти, ўзаро ҳамкорликни янги босқичда давом эттириш, томонлар учун манфаатли, шу давргача фойдаланилмай келинаётган маданий, туризм алоқалари, меҳнат мигрантларига муносиб шароит яратиш каби масалалар муҳокама этилди.
- Салкам уч асрлик тарихга эга Самарқанд ҳамда Санкт-Петербург шаҳарлари ўртасидаги дўстона алоқалар узоқ йиллардан буён давом этиб келади, - деди А.Митянина. - Ўзбекистон ва Россиядаги бу қадим кентларнинг тарихий обидаларга бойлиги, маданият, илм-фан ривожланиб, дунё цивилизациясига муносиб ҳисса қўшгани жиҳатидан ўзига хос ўхшашлик касб этади. Бугунги ташрифимиздан мақсад шаҳарларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш - сайёҳлик, илмий-техникавий йўналишларда алоқаларимизни мустаҳкамлаш, ҳамкорликда маданий тадбирлар уюштиришдан иборат.
Айни пайтда Санкт-Петербург шаҳридаги турли корхона ва ташкилотларда миграция идораларидан рўйхатдан ўтган 95 минг нафарга яқин ўзбекистонликлар меҳнат қиляпти. Уларга муносиб шарт-шароитларни яратиш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш ҳам режамизда бор.
Шундан сўнг меҳмонлар Самарқанд шаҳрида фаолият бошлаган Россия Федерациясига меҳнат мигрантларини тайёрлаш ва жўнатиш марказининг очилиш маросимида иштирок этди.
Марказнинг ҳужжатларни қабул қилиш, ариза берувчиларнинг малакасини белгилаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар базаси бўйича текширишни ташкил этиш, тиббий суғурталаш каби иш жараёнлари, Россия қонунчилиги асослари, рус тилини ўрганиш бўйича ўқув хоналари билан танишдилар.
Ташриф давомида делегация аъзолари Хўжа Дониёр, Регистон мажмуалари, Амир Темур мақбараси, Улуғбек обсерваториясини томоша қилдилар.

Киритилган вақти: 10/11/2017 12:39.   Кўрилганлиги: 1821
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/cooperation/samarqand-sankt-peterburg-aloqalari-yanada-mustahkamlanadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.