Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан тиббиёт ходимлари учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Самарқанд давлат медицина институти ҳамда коллеж битирувчилари, ўзига иш излаб келган бошқа фуқаролар иштирок этган тадбирда вилоятимиздаги барча шаҳарлар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари, Самарқанд шаҳридаги даволаш-профилактика муассасалари ўзларидаги мавжуд 595 та шифокорлик, 23 та кичик ва ўрта тиббий ҳамда 18 та техник ходим иш ўринлари билан қатнашди.
Ярмаркага мурожаат қилган 100 нафардан зиёд ёш мутахассис турли тиббиёт муассасаларидан ўзларига маъқул иш ўринларига эга бўлишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.