Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

РУСТАМОВ КИЁМИДИН КАХОРОВИЧ

РУСТАМОВ КИЁМИДИН КАХОРОВИЧ

Самарқанд вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири

                                                                                    

 МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ


1964 йил 13 мартда Бухоро вилояти, Ғиждувон шаҳрида туғилган.

1990 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини саноатда бухгалтерия ҳисоби, назорат ва хўжалик фаолияти таҳлили мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Қизилтепа йўл қурилиш-таъмирлаш участкасида 1-разрядли мутахассис, участка бухгалтери,

Тошкент халқ хўжалиги институти бухгалтерия ҳисоби ва назорат кафедрасида ассистент, ташқи иқтисодий фаолият ҳисоби ва таҳлили кафедрасида ассистент, аспирант,

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тафтиш ва назорат бошқармаси кредит ва ҳисоб-тафтиш бўлими етакчи тафтишчиси, тижорат банкларини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи, тижорат банкларини назорат қилиш департаменти директори,

Республика Марказий банкининг Фарғона вилоят бош бошқармаси бошлиғи,

Республика Марказий банки раисининг ўринбосари,

“Ўзсаноатқурилишбанк” Республика акционерлик тижорат банки бошқаруви раиси,

Бухоро шаҳар ҳокими,

“Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси молиявий-аналитик гуруҳи бошлиғи,

“Ҳамкорбанк” очиқ акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси маслаҳатчиси,

“Ўзмиллийбанк” аппарати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ўзмиллийбанк”ка берилган топшириқлар ижросини назорат қилиш бошқармаси мониторинг қилиш бўлими ҳудудий менежери,

“Ўзмиллийбанк” Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларини мувофиқлаштириш ва ижро этиш махсус департаменти ҳудудлардаги ишларни мувофиқлаштириш бошқармаси топшириқлар ижросини мониторинг қилиш бўлими ҳудудий менежери сифатида фаолият кўрсатган.

2018 йилдан бошлаб Самарқанд вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири вазифасида ишламоқда.

 



Охирги ўзгариш: 02/02/2018 10:02.   Кўрилганлиги: 2921
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/biographies/yuldashev-sherali

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.