Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Шерматов Акмал

Шерматов Акмал

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳ раҳбари 

1963 йил 22августда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган.

Маълумоти - олий, 1984 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини олим-агроном мутахассислиги бўйича,

2000 йилда Самарқанд давлат университетини ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича (сиртқи) тамомлаган.

1979-1984 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида ўқиган.

1985-1988 йилларда Булунғур тумани "Зарбдор" давлат хўжалиги бригада бошлиғи ёрдамчиси, бригада бошлиғи, ёшлар қўмитаси котиби,

1988-1990 йилларда Самарқанд вилояти ёшлар қўмитаси йўриқчиси, масъул ташкилотчиси,

1990-1992 йилларда Самарқанд вилояти халқ назорати қўмитаси катта инспектори,

1992-1994 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат назорати қўмитасининг вилоят бўйича бошқармаси бош инспектори, 1994-1997 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги девонининг назорат инспекцияси етакчи мутахассиси,

1997-2000 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими ҳузуридаги назорат инспекцияси бош мутахассиси, раҳбари ўринбосари,

2000-2004 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар гуруҳи раҳбари,

2004-2009 йилларда Жиноят ишлари бўйича Нарпай тумани суди раиси,

2010-2011 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳи етакчи мутахассиси,

2011-2012 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги юристи,

2012-2016 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳ раҳбари бўлиб ишлаган.

2016 йилнинг 16 майидан буён Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳ раҳбари лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.


Охирги ўзгариш: 03/03/2020 16:09.   Кўрилганлиги: 5284
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/biographies/shermatov-akmal

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.