Самарқанд вилояти ҳокими
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1966 йил 22 февралда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида туғилган.
Меҳнат фаолиятини 1983 йилда Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги таъмирлаш устахонасида чилангарликдан бошлаган.
1984-1986 йилларда ҳарбий хизматда бўлган.
1986-1990 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институтида таҳсил олган. 1990-1992 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Бухгалтерия ҳисоби, назорат ва саноатда хўжалик фаолияти таҳлили” кафедрасида ассистент, 1992-1997 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида аспирант, “Аудит” кафедраси доценти, 1997-1998 йилларда Ломоносов номидаги Москва давлат университетида “Ҳисоб, таҳлил ва аудит” кафедраси иш ўрганувчиси (стажёр) бўлган.
1998-2000 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси бошлиғи, 2000-2004 йилларда Молия вазирининг ўринбосари, 2004-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири сифатида фаолият кўрсатган.
2008-2011 йиллар давомида Сурхондарё вилояти ҳокими, 2011-2013 йилларда Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.
2014-2017 йилларда “O’z-tong Hong kompani” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси Тошкент ваколатхонаси раҳбарининг ўринбосари, 2017 йилда Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими вазифасини бажарган.
2017йилдан буён Самарқанд вилояти ҳокими.
Иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партияси аъзоси.
2008-2011 йилларда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти, 2011-2013 йилларда халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши депутати ҳамда Олий Мажлис Сенати аъзоси, 2017 йилдан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган (2006).
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.