Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари ишларини ташкил қилади. Ҳокимликка киритилган таклифларнинг ҳамда котибият юритиши соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади.
Котибиятга юклатилган барча вазифаларнинг бажарилиши бўйича жавоб беради, котибиятга тааллуқли ташкилотларда ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича вилоят ҳокимлиги номидан иш кўради, тармоқдаги ташкилот ва муассасаларнинг ислоҳотларни амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.
Котибият ишини яхшилаш ва котибият ходимларининг иш малакасини оширишга оид чора-тадбирларни амалга оширади. Иқтисодиётда давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари билан шугулланади.
Котибиятнинг ижро интизомини мустаҳкамлаш билан шахсан шугулланади. Аҳволни танқидий таҳлил қилиб боради ва натижаси бўйича тегишли чоралар кўриш тўгрисида таклифлар киритади. Тизимдаги кадрларни малака ва тажрибасини ошириш, ўқитиш масалалари билан доимий шугулланади.
Котибиятдаги ташкилотлар билан белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиб, зарур кўрсатма, топшириқ ва тавсиялар беради. Ишни ташкил этиш учун ҳисоботни ва котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа ахборотларни қонунда белгиланган тартибда талаб қилиб олади.
Вилоят ҳокимлиги Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари котибияти фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. Вилоят ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишларининг бажарилишини ташкил қилади ва назоратга олади. Котибият ишини режалаштиради, котибият ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди, тақсимлайди ва бажарилишини назорат қилади.
Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш мақсадида иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга оширишга, амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга, бандликни, аҳоли даромадлари ўсишини ва ҳаёти даражаси ошишини таъминлашга қаратилган тадбирлар билан шуғулланади.
Ҳудудий бошқарув органларининг, шаҳар ва туман ҳокимликларининг, бошқа ташкилотларнинг, биринчи навбатда, экспорт тузилмасида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш ҳисобига экспорт салоҳиятини ошириш бўйича минтақавий дастурларни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштиради.
Маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишнинг кўпайтирилишини рағбатлантириш ва маҳсулотларнинг таркибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
Ҳудудий дастурларни амалга оширилишини, янги ишлаб чиқаришларни қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда ишлаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялашни таъминлаш ишларини фаол бажаради.
Маҳаллий бюджет параметрларида назарда тутилган бюджетнинг мувозанатлилигини, солиқлар ва бошқа мажбурий тушумларнинг ўз вақтида тушишини, харажатларнинг молиялаштирилишини ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминлайди.
Тармоқлар ва ҳудудлар даражаларида иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодий ривожланиш дастурлари, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари бажарилишини назорат қилади.
Ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириб, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини оширишни таъминлайди.
Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг кенг жорий этилишини рағбатлантириш ва ташкил қилиш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Почта ва телекоммуникациялар фаолияти, архив иши ва интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Pecпyбликаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президента фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қарорлари бажарилишини ташкил этади.
Қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш чора- тадбирларини амалга оширади.
Истеъмол товарлари, аҳолини истеъмол товарлари ва пулли хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштиради.
Чакана ва улгуржи савдони, пулли хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатишнинг норматив- ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширади.
Тегишли комиссияларнинг ишини ташкил этади ва қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади.
Қуйидаги ташкилотлар тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:
вилоят Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси;
вилоят Молия бош бошқармаси;
вилоят Давлат солиқ бошқармаси;
вилоят Статистика бошқармаси;
Ташқи савдо вазирлигининг вилоятдаги ваклотли вакили;
Давлат молиявий назорати бошқармаси; вилоят Ғазначилик бошқармаси;
Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси ва тижорат банклари;
вилоят Бандлик бош бошқармаси; вилоят Пенсия жамғармаси; суғурта ташкилотлари;
вилоят Бозорлар уюшмаси (бозорлар ва савдо комплекс лари);
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бошқармаси;
“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти вилоят (шаҳар) бўлими; “Ўзбектелеком” компанияси вилоят (шаҳар) филиали;
вилоят Радио ва телеузатиш маркази;
вилоят Архив иши бошқармаси;
Савдо-саноат палатасининг вилоят бошқармаси;
вилоят товар хом-ашё биржаси;
вилоятдаги улгуржи шароб савдо билан шуғулланувчи корхоналар; вилоятдаги барча автомобиль савдоси билан шуғулланувчи корхоналар; вилоятдаги улгуржи савдо билан шуғулланувчи корхоналар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.