Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги “Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 149-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 06/04-15-03-32/493 сонли хатига асосан:

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

  1. Қуйидагилар:

Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар танловини ўтказиш бўйича вилоят комиссиясининг янги таркиби 1-иловага;

Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (А.Шукуров)га ҳар йили 1-сентябрга қадар транспорт воситаларини олиб келиш (ташиш) ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини таъминласин.
  2. Вилоят комиссияси (А.Шукуров):

ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сонли қарори билан тасдиқланган “Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар танловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига қатъий риоя қилган ҳолда олиб борилишини;

қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар танловини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ўтказиб борилишини;

танловларни очиқлик ва шаффофлик асосида ўтказилишини таъминласин. 

  1. Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси (О.Тўхтаев), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А.Инағомов) транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи юридик шахсларни тўлов терминали ва назорат касса машиналари билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўрсин.
  2. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А.Инағомов)га транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш билан шуғулланувчи юридик шахслардан солиқларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда ўз вақтида ундирилишини таъминласин.
  3. Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (Ф.Шайзаков) вилоят ҳудудида жойлашган жарима майдончаларига қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун олиб келинган транспорт воситаларини онлайн мониторинг қилиш тизимини жорий қилиш топширилсин.
  4. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати-матбуот котиби (М.Мирзаев), мазкур қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида расман эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров зиммасига юклансин.

 

 Вилоят ҳокими                                                         Э.Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2021 йил 09 март 40 - К-сон

Қарорни юклаб олиш (PDF 974 KБ)


Охирги ўзгариш: 09/03/2021 17:04.   Кўрилганлиги: 927
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/qonun-hujjatlari-buzilganligi-uchun-ushlangan-transport-vositalarini-toxtash-joylariga-olib-kelish-joylashtirish-va-saqlash-boyicha-korsatiladigan-xizmatlar-uchun-tolovlarning-cheklangan-miqdorlarini-tasdiqlash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.