.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 2 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4256-сонли қарорларига асосан 300,0 млн.АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 сентябрдаги “Абу Даби Тараққиёт жамғармаси иштирокида “Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-372-сонли қарори тасдиқланган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси ва Абу Даби тараққиёт жамғармаси ўртасида Лойиҳани амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 17 йилда қайтариш муддати билан қарз битими имзоланганлиги ҳамда Лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (яъни, 2022 — 2026 йиллар) ташкил этиши белгиланган.
Лойиҳанинг техник иқтисодий асослари (ТЭО) ҳамда тендер ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 01-05/1-3817-сонли йиғилиш баёнига асосан “Worley Parsons Uzbekistan Engineering” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Лойиҳани жадаллаштириш мақсадида иш ҳажмлари 4 ЛОТга ажратилди, халқаро тендер савдоларига “Қурилиш ишларини тайёр ҳолда топшириш” (под ключ) шарти билан эълон берилиб, тендер савдолари ўтказилди ва пудрат компаниялари аниқланди.
1-ЛОТ: Йўллар қурилиши бўйича:
Ушбу ЛОТда 2 та йўлда, А.Темур кўчасининг Бўстонсарой кўчасидан Гагарин кўчасигагача 2,3 км. ҳамда Гагарин кўчасини Гулобод кўчасидан
М-37 автомобиль йўлигача 9,2 км. қисмини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.
Тендер натижалари бўйича (32,9 млн.$) “New Tech Samarkand” (Ўзбекистон), “Sinoindustrial Tashkent” (Ўзбекистон) и “Tekar Teknik Arastirma Ticaret Limited Sirketi” (Туркия) – Консорциуми ғолиб деб топилди.
Бугуги кунда объект бўйича пудрат шартномаларни расмийлаштириш учун тендер натижалари ҳисоботларига Абу Даби тараққиёт жамғармасининг розилиги олинди ва пудрат шартномасини тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда, яқин кунларда пудрат шартномалар расмийлаштирилиб, қурилиш ишлари босқичма-босқич бошланади.
2-ЛОТ: Кўприк ва Тоннеллар қурилиши бўйича:
Ушбу ЛОТда 2 та тоннел (Гагарин – М.Улуғбек кесишмасида 750 м., иншоот узунлиги 44 м.; Гагарин – Рудакий кесишмасида 650 м., иншоот узунлиги 50 м.) ва 2 та кўприк (Гагарин кўчасидаги темирйўл устида 78 м., Сиёб канали устида 165 м.) қурилиши режалаштирилган.
Тендер натижалари бўйича (84,2 млн.$) “Me’mor Utkir Chovka LLC” (Ўзбекистон) & “Shaanxi Road and Bridge Group Co., Ltd” (Хитой) - Консорциум ғолиб деб топилди.
Пудратчи томонидан танланган лойиҳачи: “Univer Pro Stile” МЧЖ
Ҳозирда объектда қурилиши ишларини ташкиллашгтириш мақсадида вақтинчалик бино вагончиклар ташкил қилинган, коммуникация тизимларини кўчириш ишлари бошланди ва электр энергияси ҳамда алоқа тармоқларини кўчириш, темирйўл устидан ўтувчи кўприк атрофида тўсиқ деворларни кўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Шуни такидлаш жоизки, ушбу объектлар қурилиши бошланишидан аввал ҳудуддаги барча коммуникация тизимлари хавфсиз кўчирилиб, автомобиллар ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиш схемалари тузилиб, тасдиқланганидан сўнг қурилиш ишлари босқичма-босқич бошланади.
3-ЛОТ: Сув иншоотлари қурилиши бўйича:
Ушбу ЛОТда 6 та насос станцияси (Мулён, Л.Толстой, Микрарайон А ва Б, Сагдиана, Октябрьская, ГорМолЗавод), 2 та сув иншоотларини (Дагбит ва Чўпон ота) реконструкция қилиш режалаштирилган.
Тендер натижалари бўйича (31,6 млн.$) “MESMER-EAST LLC” (Ўзбекистон) & “GÜÇLÜ İNŞAAT” (Туркия) - Консорциум ғолиб деб топилди.
Компания билан пудрат шартнома имзоланди, ҳозирда Компания томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.
4-ЛОТ: Сув тармоқларини қуриш бўйича:
Ушбу ЛОТда жами 11,2 км. ичимлик сув тармоқларини қуриш, шундан А.Темур кўчасида Бўстонсарой кўчаидан Гагарин кўчасигача 2,3 км. ҳамда Гагарин кўчасида 8,9 км. қуриш ишлари амалга оширилади.
Тендер натижалари бўйича “MESMER-EAST LLC” (Ўзбекистон) & “GÜÇLÜ İNŞAAT” (Туркия) - Консорциум ғолиб деб топилди.
Пудратчи томонидан танланган лойиҳачи: “Таъмир лойиха” МЧЖ
Компания билан пудрат шартнома имзоланди, 2,8 млн.долларлик (20%) аванс тўлови ўтказилган, бугунги кунда А.Темури кўчасининг Гагарин кўчаси кесишмасидан Бўстонсарой кўчасига қараб қурилиш-монтаж ишлари бошланган.
Бугунги кунга қадар объектда диаметри Д-500 мм. бўлган чугун сув тармоқлари 600 метр масофага монтаж қилинди, 84,0 метрга пневматик испитания ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.