.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 сентябрдаги ПҚ-372-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш доирасида Абу Даби Тараққиёт Жамғармаси иштирокида “Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумотлар бериб борилмоқда.
Лойиҳа доирасида иш ҳажмлари 4 ЛОТга ажратилган ва пудрат компаниялар томонидан объектларни “Қурилиш ишларини тайёр ҳолда топшириш” (под ключ) шарти билан қурилиш-монтаж ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Жумладан,
1-ЛОТ: Йўллар қурилиши бўйича:
Ушбу ЛОТда 2 та йўлда, А.Темур кўчасининг Бўстонсарой кўчасидан Гагарин кўчасигача ҳамда Гагарин кўчасини Гулобод кўчасидан
М-37 автомобиль йўлигача қисмини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.
Бугунги кунда, А.Темур кўчасида пиёдалар йўлакларини қуриш ишлари 95%, 2-қатлам асфальт ётқизиш ишлар 100%, 12-сон мактаб ёнида ер ости пиёдалар йўли қуриш ишлари 70%ни ташкил этади, қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.
2-ЛОТ: Кўприк ва Тоннеллар қурилиши бўйича:
Ушбу ЛОТда 2 та тоннел (Гагарин – М.Улуғбек кесишмасида, Гагарин – Рудакий кесишмасида) ва 2 та кўприк (Гагарин кўчасида, Сиёб канали устида) қурилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда, Гагарин ва М.Улуғбек кўчалари кесишмасида коммуникация тармоқларини кўчириш ишлари якунланган, режадаги жами 350 та сваяларни қурилиш-монтаж ишлари якунланди.
Гагарин ва Рудакий кўчалари кесишмаси оқова сув қувурлари газ тармоқларини кўчириш ишлари бажарилмоқда.
Темир йўл устидан ўтувчи кўприкда БНС сваяларга каркас тўқиш,
3 дона сваянинг қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.
3-ЛОТ: Сув иншоотлари қурилиши бўйича:
Ушбу ЛОТда 6 та насос станцияси (Мулён, Л.Толстой, Микрарайон А ва Б, Сагдиана, Октябрьская, ГорМолЗавод), 2 та сув иншоотларини (Дагбит ва Чўпон ота) реконструкция қилиш режалаштирилган.
Бугунги кунда, пудратчи томонидан лойиҳалаштириш ишлари бажарилмоқда.
4-ЛОТ: Сув тармоқларини қуриш бўйича:
Ушбу ЛОТда ичимлик сув тармоқларини қуриш, шундан А.Темур кўчасида Бўстонсарой кўчасидан Гагарин кўчасигача ҳамда Гагарин кўчаси бўйлаб ичимлик сув тармоқларини қуриш ишлари амалга оширилади.
Бугунги кунда, А.Темур кўчасида Д-500 бўлган 2 255 метр узунликда тармоқ монтаж қилиниб, ишлар якунланди, монтаж қилинган тармоқлар гидравлик испитаниядан ўтказилди
Гагарин кўчасининг Ўзбекистон кўчаси кесишмасидан А.Темур кўчасига томон траншея қазиш ишлари олиб борилмоқда, объектда диаметри Д-800 бўлган 570 метр тармоқ монтаж қилинди, Д-1000 лик 890 метр тармоқ монтаж қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.