Аввал хабар берганимиздек, эртага халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ҳокими Э.Турдимов жорий йил якунлари ва 2022 йил режалари юзасидан аҳолига мурожаат қилиши режалаштирилган.
Сессия олдидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун вилоят бўйлаб пресс-тур ташкил этилди.
Айни пайтда пресс-тур иштирокчилари Ургут туманининг Мерганча массивида жойлашган “NUR SAM QUR” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишмоқда.
Мазкур корхонада дастлаб қиймати 50 180,0 млн. сўмлик мато ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиши ва 50 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган эди. Корхона томонидан 2020 йилнинг ўзида Хитой давлатидан 3500 минг долларлик мато ишлаб чиқариш ускуналари олиб келиниб, лойиҳа ишга туширилди ва 50 та янги иш ўринлари яратилди.
Жорий йил мобайнида корхона томонидан 16200 млн. сўмлик текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва ушбу ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 60-70 фоизи экспортга йўналтирилмоқда.
Ўктам Худойбердиев,
Бахтиёр Мустанов (фото).
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.