Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЙЎЛЛАР ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛИШИ КЕРАК

ЙЎЛЛАР ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛИШИ КЕРАК

Бугун вилоят ҳокимлигида жорий йилда йўллар қурилиши бўйича амалга оширилиши зарур бўлган лойиҳалар муҳокама этилди.

Вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган муҳокамада “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси”, “Кўприк қурилиш таъмирлаш” ва “Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхоналари ҳамда вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компаниялари буюртмачилигида Самарқанд шаҳри ва Пайариқ туманида амалга оширилиши белгиланган 33 та лойиҳалар атрофлича кўриб чиқилди.
Ҳар бир лойиҳа муҳокамасида йўл қурилишига қадар коммуникация тармоқлари ҳолати инвентаризациядан ўтказилиши, зарур ҳолларда биринчи навбатда барча тармоқлар янгиланишини таъминлашга, шунингдек, йўл инфратузилмасини, айниқса, маҳаллалар ичидаги кўчаларини сақлаш, таъмирлаш ва реконструкция қилишга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.
Эркинжон Турдимов йўллар аввало Самарқанд халқи фаровонлигига хизмат қилишини қайд этди.
Муҳокама якунида барча лойиҳалар яна бир бор кўриб чиқилиб, зарурий тузатиш киритиш мақсадида қайта ишлашга йўналтирилди.

Киритилган вақти: 04/02/2021 17:54.   Кўрилганлиги: 576
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/yollar-xalq-farovonligiga-xizmat-qilishi-kerak

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.