Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари таркибида ўзгариш бўлди
Вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Ходжаев Ойбек Эркинович бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда Ойбек Эркиновичга вилоятда олиб борган самарали фаолияти учун миннатдорлик билдирилди.
Тегишли қарорга мувофиқ вилоят ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Мирзабеков Ойбек Алибекович тайинланди.
Ойбек Алибекович 1980 йилда Самарқанд вилояти, Булунғур туманида туғилган бўлиб, ушбу тайинловга қадар “Ўзсаноатэкспорт” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият олиб борган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.