Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб, 5 миллион сўм пора олган шахс ушланди

Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб, 5 миллион сўм пора олган шахс ушланди

Коррупцияга қарши курашиш борасида ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси вилоят иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда

Каттақўрғон тумани “Қорадарё” электр таъминоти корхонаси раҳбари, 1984 йилда туғилган Х.Қ. туманда жойлашган фермер хўжалигининг электр энергиясидан қарздорлигини бартараф этиб, қайта тармоққа улаб беришни ваъда қилиб, ушбу хизмати эвазига 5 миллион сўм миқдорида пул маблағи талаб қилади.

Мансабдор ушбу пулларни олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди. Ҳозирда, фуқаро Х.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Киритилган вақти: 29/07/2023 11:14.   Кўрилганлиги: 242
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/xizmat-vazifasini-suiistemol-qilib-5-million-som-pora-olgan-shaxs-ushlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.