Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 65-сессияси 10 июнь куни бўлади

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 65-сессияси 10 июнь куни бўлади

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов бугун, 3 июнь куни "Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ, олтмиш бешинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги Қарорида маълум қилди. 

Қарорга кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ, олтмиш бешинчи сессияси 2022 йил 10 июнь куни соат 9:00 да чақирилади.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқовнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурларни бажарилиши юзасидан ҳисоботи;

- Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 апрелдаги “2022-2026 йилларда Самарқанд вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 222-сон қарори ижроси юзасидан ҳаракатлар режасининг ижроси тўғрисида;

- вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий ахборот коммуникациялари масалалари бўйича ўринбосари - вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Р.Қобиловнинг туризм хизматларини ривожлантириш бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботи;

- вилоят ҳокимлиги ижро-назорати гуруҳи раҳбари З.Раҳимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон фармони ижроси юзасидан ахбороти;

- вилоят сайлов комиссияси раиси С.Нуриевнинг халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринга 2022 йил 29 май куни ўтказилган сайлов натижаси тўғрисидаги ахбороти;

- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2021 йил 31 августдаги VI-41-41-7-0-K/21-сонли “Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияларини қайта тузиш ва шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида;

- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 18 мартдаги “Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги VI-59-63-7-0-К/22-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида;

- Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сон қарорига мувофиқ давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйишга рухсат бериш тўғрисида;

- давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини кўриб чиқиш ва мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисида;

- бошқа масалалар.


Охирги ўзгариш: 04/06/2022 11:25.   Кўрилганлиги: 335
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/xalq-deputatlari-viloyat-kengashining-65-sessiyasi-10-iyun-kuni-boladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.