Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш тўққизинчи сессиясидан

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш тўққизинчи сессиясидан

Вилоят прокурори, 2-сектор раҳбари Ж.Ҳатамов:

Самарқанд вилоятида прокурорлар раҳбарлигидаги 2-секторларда жами 295 та маҳаллалар бўлиб, уларда 280 мингдан зиёд оилаларда 1 млн. дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Бу, вилоятнинг 27 фоиз аҳолиси билан ишлаш 2-секторлар зиммасида эканлигини билдиради.

Давлатимиз Раҳбарининг “Муҳтожга балиқ эмас, қармоқ олиб бериб, балиқ тутишни ўргатиш зарур”, деган ғояси асосида камбағалликдан узил-кесил чиқариш бўйича “Темир”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида сифатли ва нисбатан арзон асбоб ускуналарни марказлашган тартибда эҳтиёжманд ишсизларга бепул олиб бериш тизими асосида биргина 2-секторларда жорий йилда 4,2 млрд. сўмлик 1.777 та асбоб-ускуналар тарқатилди.
Сессия иши жонли равишда вилоят телерадиокомпаниясининг “Самарқанд” телеканали ҳамда вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқдаги қуйидаги саҳифасида эфирга узатилмоқда.


 https://fb.watch/eIgBnobB0C/ 


Киритилган вақти: 05/08/2022 08:41.   Кўрилганлиги: 332
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/xalq-deputatlari-samarqand-viloyati-kengashining-oltmish-toqqizinchi-sessiyasidan

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.