Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ қирқ учинчи сессиясини чақириш тўғрисида

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ қирқ учинчи сессиясини чақириш тўғрисида

Самарқанд вилояти ҳокимининг ҚАРОРИ

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

  1. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ қирқ учинчи сессияси 2021 йил 24 сентябрь куни соат 10:00 да чақирилсин.
  2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

- вилоят санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи А.Баҳромовнинг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Самарқанд шаҳар деҳқон бозорларидаги ижросини ўрганиш натижалари юзасидан ҳисоботи;

- вилоят маданий мерос бошқармаси бошлиғи З.Абдуллаевнинг вилоятда жойлашган моддий маданий мерос объектлари ва бойликларни аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, асраш ва улардан оқилона фойдаланиш, музей ашёлари ва музей коллекцияларини бут сақлаш масалалари бўйича ахбороти;

- вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Б.Негматовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152-сонли қарорининг вилоятда уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда кўп қаватли уй-жойларни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлари юзасидан ҳисоботи;

- бошқа масалалар.

  1. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

Вилоят ҳокими                                                             Э.Турдимов

2021 йил 15 сентябрь


Киритилган вақти: 16/09/2021 12:15.   Кўрилганлиги: 434
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/xalq-deputatlari-samarqand-viloyati-kengashining-oltinchi-chaqiriq-qirq-uchinchi-sessiyasini-chaqirish-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.