Самарқанд вилояти ҳокимининг ҚАРОРИ
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- вилоят санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи А.Баҳромовнинг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Самарқанд шаҳар деҳқон бозорларидаги ижросини ўрганиш натижалари юзасидан ҳисоботи;
- вилоят маданий мерос бошқармаси бошлиғи З.Абдуллаевнинг вилоятда жойлашган моддий маданий мерос объектлари ва бойликларни аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, асраш ва улардан оқилона фойдаланиш, музей ашёлари ва музей коллекцияларини бут сақлаш масалалари бўйича ахбороти;
- вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Б.Негматовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152-сонли қарорининг вилоятда уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда кўп қаватли уй-жойларни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлари юзасидан ҳисоботи;
- бошқа масалалар.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов
2021 йил 15 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.