Вилоят Кенгашининг етмишинчи сессияси 2022 йил 19 август куни соат 8:00 да чақирилади. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-сонли қарори ижроси юзасидан вилоят ҳокими ўринбосари А.Шукуровнинг ҳисоботи;
- Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 апрелдаги “2022-2026 йилларда Самарқанд вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 222-сонли қарори ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Х.Очиловнинг ҳисоботи;
- Ургут туманида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури ижроси тўғрисида Ургут туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг ҳисоботи;
- Вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриевнинг вилоятда 2022 йил I ярим йиллигида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан ҳамда жойларда ҳуқуқий-тарғибот ва маърифатнинг аҳволи тўғрисидаги ахбороти;
- Вилоят Чорвачиликни ривожлантириш ва ветеринария бошқармаси бошлиғи А.Нуруллаевнинг вилоятда Чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи;
- Вилоятдаги ички хўжалик йўлларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини янада жонлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида.
Асос: Вилоят ҳокимининг 12 августда қабул қилинган "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, етмишинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги Қарори.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.