Бу Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг 2022 йил 1 апрелдаги "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, олтмиш биринчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги Қарорида белгиланди.
Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш биринчи сессияси 2022 йил 8 апрелm куни соат 9:00 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масала киритилган:
- вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқовнинг вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи;
- вилоят ҳокимлиги ижро-назорати гуруҳи раҳбари З.Раҳимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон Фармони ижроси юзасидан ҳисоботи;
- ёшларга оид давлат сиёсатининг вилоятда амалга оширилишини рейтинг баҳолашнинг натижалари тўғрисида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ҳ.Тўхтаевнинг ҳисоботи тўғрисида;
- Нарпай тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Раҳмонов ва сектор раҳбарларининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолашнинг рейтинги кўрсаткичларига кўра туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботи;
- Тойлоқ туманида маҳаллабай ишлаш ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилар фаолиятини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Тойлоқ тумани маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Ж.Турсуновнинг ҳисоботи;
- халқ депутатлари вилоят Кенгашида бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказиш тўғрисида;
- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши котибияти мудири, бош юрисконсулти ва бош мутахассисларининг функсионал вазифаларини тасдиқлаш тўғрисида;
- давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш бўйича тақдимотни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан мақсадли фойдаланиш тўғрисида;
- бошқа масалалар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.