Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоятнинг деҳқон бозорларида савдо ярмаркалари ташкил этилади

Вилоятнинг деҳқон бозорларида савдо ярмаркалари ташкил этилади

Бугун вилоят ҳокимлигида ўтказилган ҳокимлик соатида Мустақиллик байрами арафасида ва байрам кунлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари ички истеъмол бозорларини

асосий турдаги озиқ-овқатлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш ҳисобига нархларни барқарор сақланишини таъминлаш, хусусан, барча деҳқон бозорларида ҳамда аҳоли зич истиқомат қиладиган маҳаллаларда кенг ассортиментдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилувчи ярмарка савдоларини ташкил этиш масаласи муҳокама этилди.

Муҳокама якунига кўра жорий йилнинг 20 августидан бошлаб - 1 октябрга қадар ҳамда 1 ноябрдан - 2023 йил 5 январига қадар шаҳар ва туманларнинг марказларида ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи ярмаркалар ташкил этиш белгиланди. 18 та деҳқон бозорларида ташкил этиладиган мазкур ярмаркаларда 26 турдаги маҳсулотлар узлуксиз етказилиши ва нархларни асоссиз ўсишини назорат қилиш бўйича вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи тузилди. Аҳолини байрам кайфиятини кўтариш мақсадида ярмарка савдолари ўтказиладиган манзилларда маданий тадбирлар ҳам ўтказилиши қайд этилди.


Киритилган вақти: 09/08/2022 10:57.   Кўрилганлиги: 334
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/viloyatning-dehqon-bozorlarida-savdo-yarmarkalari-tashkil-etiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.