Бу ҳақда вилоят ҳокими Э.Турдимов 2021 йил 20 август куни “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ қирқ биринчи сессиясини чақириш тўғрисида”ида маълум қилди.
Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 41-сессияси 2021 йил 27 август куни соат 10:00 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- вилоят ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи О.Ходжаевнинг вилоятда инвестициялар жалб қилиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда экспорт ҳажмларини кўпайтириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва чет давлатлар билан ҳудудлараро ҳамкорлик самарадорлигини кенгайтиришга доир долзарб масалалар юзасидан ҳисоботи;
- вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи З.Жўраевнинг вилоятда мактабгача таълим тизимининг бугунги кундаги ҳолати, унинг сифат ва самарадорлигини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги вазифалари бўйича ҳисоботи;
- вилоят маъмурий суди раиси Т.Файзиевнинг вилоят маъмурий судининг 2021 йилнинг I ярим йиллиги давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлари юзасидан ахбороти.
- бошқа масалалар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.