Қорасув массивида ''Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!'' шиори остида ўтказилаётган ёшлар фестивали доирасидаги тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.
Сектор раҳбарлари шаҳар маҳаллаларида фаол бўлган ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори ва бошқа ёшларга кўмакдош бўлган ташкилот вакилларини тақдирлади.
- Фаолиятимни бошлаганимдан буён 4 нафар эҳтиёжманд оила фарзанди ўқиш контракт тўловига кўмаклашдим, - дейди Аҳмад Яссавий номли маҳалла ёшлар етакчиси Шодмон Умаров. - 5 нафар ёш хотин-қизга тикув машинаси олишга ёрдам бердим. Шунингдек, маҳалламиз ёшлари турли танлов ва мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритиб келяпти. Бугун фестивалда вилоят ҳокими мени тақдирлади. Бу албатта, масъулият юклайди.
Фестиваль доирасидаги гала-концерт таниқли хонандалар, ҳарбий оркестр ва фольклор жамоларининг чиқишлари билан давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.