Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокими жомбойлик ёшлар муаммоларини тинглади

Вилоят ҳокими жомбойлик ёшлар муаммоларини тинглади

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Жомбой туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида туман ёшлари билан учрашди.

Тадбирда 200 нафарга яқин йигит-қиз иштирок этди. Уларнинг аксарияти “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинганлардир.

- Ҳовлимизда 10 сотихдан зиёд томорқа бор, - деди Қўлбости маҳалласида яшовчи Анвар Йўлдошев. – Бу ер майдонида меҳнат қилиб рўзғор тебратса бўлади. Қолаверса, қишлоқ, маҳалламизда томорқасини ҳайдатадиган кишилар кўп. Шу орқали ишли бўлиб, рўзғор юритиш мумкин. Бунинг учун мотокультиватор сотиб олишни ўйлаб юрардим, аммо маблағим йўқ эди. Бугун вилоят ҳокимига шу масалада мурожаат қилдим. Икки кун ичида муаммога ечим топиладиган бўлди. Бу ускуна билан қўни-қўшни ва қишлоқдошлар томорқасини ҳайдаб, даромад қиламан.

Учрашув давомида кредит олиш, ишсизлик, уй-жой, йўлларни таъмирлаш ва бошқа масалаларда 70 та мурожаат бўлди. Уларнинг ечими бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.


Охирги ўзгариш: 11/03/2021 19:44.   Кўрилганлиги: 604
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/viloyat-hokimi-jomboylik-yoshlar-muammolarini-tingladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.