Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

«Ургут» эркин иқтисодий зонасини янада кенгайтириш ва ривожлантириш зарур

«Ургут» эркин иқтисодий зонасини янада кенгайтириш ва ривожлантириш зарур

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти фаоллар йиғилишида Ургут туманига алоҳида эътибор қаратди.

— Ургут туманида 550 минг одам яшайди. Бу эса баъзи вилоятлар аҳолиси билан тенг. Бу туманга алоҳида эътибор керак. Хусусан, «Ургут» эркин иқтисодий зонасини янада кенгайтириш ва ривожлантириш зарур.
Умурзоқов, Воитов, Турдимов банклар билан бирга, бир ой муддатда «Ургут» зонасида янги ишлаб чиқилган 144 миллион долларлик 21 та лойиҳа учун зарур миқдорда кредит ажратишни таъминласин. Шунингдек, бир ой муддатда, Ургутни саноатни ривожлантиришга ихтисослашган инновацион ва инвестицион туманга айлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарорини киритилсин.
Бунда, Ургут туманини тўлиқ эркин иқтисодий зонага айлантириш, вилоятнинг барча ҳудудларида «Ургут» эркин иқтисодий зонасининг филиалларини ташкил этиш назарда тутилсин.
Ушбу янги ҳудудларда инфратузилмаларни қуриш учун Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларидан маблағ жалб этиш лозим.
Шунингдек, «Ургут» эркин иқтисодий зонаси негизида «холдинг компания» ташкил этилади ва унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш бўйича ўринбосари бўлади.
Умурзоқов, Воитов, Турдимов «Ургут» эркин иқтисодий зонаси ва унинг филиалларида полиэтилен маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш лойиҳаларига 500 миллион доллар, электротехника саноати лойиҳаларини амалга ошириш учун 250 миллион доллар жалб этиш чораларини кўрсин.
«Ургут» эркин иқтисодий зонасига берилган имтиёзларни барча туман ва шаҳарларга қўллаш ҳамда ҳар бирига камида 50-100 миллион доллар инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига, 200 гектар майдонда умумий қиймати 1 миллиард долларлик қўшимча саноат лойиҳаларини амалга ошириш лозим.
Ушбу лойиҳаларни сифатли ишлаб чиқиш ва ижросини тизимли таъминлаш учун Лойиҳалар фабрикасининг «Ургут офиси» ташкил қилинади.
Туманда таълимга ҳам катта эътибор лозим. Ургутдан жуда кўп талабалар Самарқандга қатнаб, ўқийди. Шу сабабли Самарқанд давлат университетининг Ургут филиалини ташкил қилиш ҳам назарда тутилсин. Ушбу филиалда тиббиёт факултети ҳам бўлиши мақсадга мувофиқ.
Филиални ташкил этиш учун бино тайёр, унинг таъмири учун керакли маблағ ажратилади, — деди Президент.

Киритилган вақти: 16/04/2021 17:44.   Кўрилганлиги: 807
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/urgut-erkin-iqtisodiy-zonasini-yanada-kengaytirish-va-rivojlantirish-zarur

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.