Куни кеча — 2021 йил 18 октябр куни Самарқанд шаҳрида Трастбанкнинг янгиланган ва замонавий филиали биноси мижозларни қабул қилишни бошлади.
Банкнинг Самарқанд филиали аслида 2012 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда эди, энди эса у янада шинам, кўркам бинода мижозлар учун янада қулай манзил — Мирзо Улуғбек кўчаси, 47 «А» манзилида фаолият юритади.
Очилиш маросимида: Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Трастбанк Бошқаруви Раиси Сардор Нормуҳамедов, шунингдек, банк мижозлари ва шаҳар аҳолиси иштирок этди.
Филиалнинг янги биноси банк хизматларининг энг сўнгги замонавий стандартларига жавоб беради: энг янги банк технологиялари мижозлар талабларига жавоб бериб, уларни қисқа вақт ичида кўриб чиқиш, таҳлил қилиш ва ечимини топиш имконини беради.
Трастбанк ягона алоқа маркази: +99878 1400088
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.