Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Тойлоқдаги "in vitro" лабораториясида пресс-тур ташкил этилди

Тойлоқдаги "in vitro" лабораториясида пресс-тур ташкил этилди

Жомбой туманида «Боғбон» агрокомплексида ташкил қилинган “in vitro” лабораториясининг Тойлоқ туманидаги филиалида ҳисобланган мазкур иссиқхона гул шайдоларини ўзига мафтун этиши шубҳасиз.

Иш ва ҳаёт ташвишларидан чарчаб, мазкур иссиқхонага кирган кишининг баҳру-дили очилади, ташвишларини унутади.

Тойлоқ тумани кўчаларини гулга буркаб, чиройига чирой қўшаётган гулларнинг асл “Ватани” бўйлаб ташкил этилган саёҳатга ОАВ вакиллари, туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров, туман секторлари раҳбалари ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, иссиқхона фаолияти билан танишишди.

Ушбу 2 гектарлик иссиқхонада мевали ва манзарали дарахт кўчатлари замонавий технологиялар асосида вегетатив усулда етиштирилмоқда. Лойиҳа доирасида 10 та доимий 70 та мавсумий ишчи ўрни яратилган бўлиб, бу ерда 800  минг донагача пайвандтаг, пайвандланган кўчатлар ҳамда 12 турдаги гул кўчатлари етиштирилмоқда.

-Айни кунларда иссиқхонамизда 80 нафар ишчиходимлар шафтоли, ўрик, нок, гилос, олма ҳамда паиловния дарахт кўчатларини парваришлашмоқда, -дейди лабораториянинг малакали мутахассиси Ойбек Сулаймонов.  Мевали дарахтларнинг турли касаллик ва зараркунандалардан ҳоли бўлган ҳамда қурғоқчиликка чидамли, маҳаллий иқлим шароитига мос навлари, шунингдек, 1 гектар иссиқхонада турли хил гул кўчатлари етиштирилади. Интинсив усулидаги дарахт кўчатларимизнинг афзаллиги шундаки, уни нафақат баҳор мавсумида балки ёз ойларида ҳам бемалол очиқ ерга экиш мумкин.

Кўчатлар нафақат туманимиз бозорларида, балки, республикамиз бўйлаб тарқатилмоқда. Буюртмалар асосида корхона ва ташкилотларга етказиб берилмоқда. Нархлар ҳам ҳамёнбоп.

Пресс-турда иштирок этган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари туманимиз кўчалари, корхона ва ташкилотлар бинолари атрофига экиш учун тўғридан-тўғри иссиқхонанинг ўзидан харид қилишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.


Киритилган вақти: 30/04/2022 11:08.   Кўрилганлиги: 308
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/toyloqdagi-in-vitro-laboratoriyasida-press-tur-tashkil-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.