Дарғом каналида 2022 йилгача амалга ошириладиган бу лойиҳаларга 71,5 миллион доллар сарфланади ва уларни молиялаштириш учун
Хитойнинг “Эксимбанк”и ва Россиянинг “Внешэкономбанк” хорижий банклари ҳамкор-кредитор сифатида ишга жалб қилинмоқда.
Хусусан, “Шавдор” кичик ГЭСи 7,2 МВт қувватга эга бўлади. Ундан кўра ҳажми каттароқ - 7,4 МВт бўлган “ПК135+50” кичик ГЭСи қурилиши лойиҳаси ҳам айнан Дарғом каналида бунёд этилади. Шунингдек, кейинги лойиҳадаги сув иншооти электр станциялари - “Боғишамол-2” кичик ГЭСи 6,45 МВтгача, “ПК 102+00” кичик ГЭСи эса 6,4 МВтгача қувватга эга бўлади.
«Булунғур Феникс Строй» масъулияти чекланган жамияти негизида ҳам мини ГЭС қуриш режалаштирилган. Лойиҳа Испаниянинг «Nikami Enterprise» корхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Умуман, Инвестиция дастури асосида кейинги йилларда Самарқанд вилоятида электр энергияси ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича яна бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.