Бу ҳақда вилоят ҳокимининг 2021 йил 5 август куни “Қишлоқ хўжалигида замонавий хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш, таълим, илм-фан, ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилди.
Қарорга кўра, Оқдарё тумани Даҳбет қўрғонида жойлашган Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалига тегишли ўқув амалиёт биноси ва мол-мулклари агрохизматлар марказига белгиланган тартибда оператив бошқарув ҳуқуқи, шунингдек, ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ўтказиш белгиланди.
Бундан ташқари:
- ҳудудий агрохизматлар марказини ташкил этишда давлат-хусусий шериклик механизмлари асосида хусусий секторнинг иштироки;
- ҳудудий агрохизматлар марказида хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун ойлик маош ва устамаларни сақлаб қолган ҳолда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, хизмат кўрсатувчи банк, суғурта ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари мутахассислари жалб этилиши;
- хусусий мулкчилик асосида юридик шахс мақомига эга бўлган ташкилотлар томонидан қишлоқ хўжалиги консалтинг хизматларини ташкил этиш бўйича ташкилий, молиявий ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тадбирлари амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.