Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Time журнали талқини бўйича Ўзбекистон саёҳат қилиш учун дунёнинг энг яхши масканлари рўйхатига киритилди

Time журнали талқини бўйича Ўзбекистон саёҳат қилиш учун дунёнинг энг яхши масканлари рўйхатига киритилди

Time журнали саёҳат қилиш учун дунёдаги энг яхши 50 та давлат рўйхатини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

 «Янги лойиҳалар ва кашфиётлар хорижлик сайёҳларга ушбу Марказий Осиё мамлакатини осон кашф этиш имконини беради», - деб ёзади Америка журнали. 

Журнал шунингдек ўқувчиларини жорий йилнинг кузида Самарқанд эшкак эшиш канали бўйида барпо этилган ва дунёнинг етакчи меҳмонхоналари рўйхатига киритилган 22-қаватли Samarkand Regency Amir Temur меҳмонхонаси жойлашган Silk road Samarkand сайёҳлик мажмуаси ҳамда еттита бошқа меҳмонхоналар очилиши тўғрисида хабардор қилди.  

Хабар қилинишича, жорий йилнинг кузида Ўзбекистонда “Ипак йўли” илк адабий фестивали ҳам бўлиб ўтади.  


Гулруҳ Абдуллаева, ЎзА


Киритилган вақти: 14/07/2022 19:33.   Кўрилганлиги: 307
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/time-jurnali-talqini-boyicha-ozbekiston-sayohat-qilish-uchun-dunyoning-eng-yaxshi-maskanlari-royxatiga-kiritildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.