Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи тузилди

Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи тузилди

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 28 январдаги фармони билан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тасдиқланди.

Мазкур ҳужжатда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва “Ватандошлар” фондининг таклифлари асосида Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурида белгиланган мақсадларга эришилганлик даражасини баҳолаб бориш мақсадида ҳудудларда нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳларини ташкил этиш ва тизимли равишда жамоатчилик эшитувларини ўтказиб бориш белгиланган эди.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда янги ташкил этилаётган жамоатчилик гуруҳи таркиби таништирилиб, тасдиқланди.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Б.Бекмуродов жамоатчилик гуруҳини ташкил этишдан кўзланган мақсад, гуруҳнинг вазифалари ҳақида маълумот берди.

31 кишидан иборат жамоатчилик гуруҳи таркибидан вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, депутатлар, нуронийлар ва ёшлар, маънавият тарғиботчилари ва фаоллар ўрин олган.


Охирги ўзгариш: 28/02/2022 17:42.   Кўрилганлиги: 431
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/taraqqiyot-strategiyasini-qollab-quvvatlash-jamoatchilik-guruhi-tuzildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.