Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Файзуллаев Ургут туманидаги ЭИЗда фаолият юритувчи “Grand fayz baraka” МЧЖ билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида, корхонанинг фаолияти билан танишиш билан бир қаторда божхона амалиёти билан боғлиқ таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Шунингдек, тадбиркорга "Божхона ҳудудида қайта ишлаш" режимидан фойдаланиш, ушбу режим қулайликлари ва афзалликлари тўғрисида керакли маълумотлар ҳамда тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, корхона вакилларига хориждан импорт қилинадиган хом-ашё ва материалларни қайта ишлаш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари учун яратилган қулайликлар, “Божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимидан фойдаланилганда, божхона тўловлари ундирилмаслиги ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаслиги каби афзалликлар тўғрисида, экспортни амалга ошириш бўйича белгиланган имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар берилди.
Мазкур йўналишда тушунтириш ишлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.