Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Тадбиркорларга "Божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режими имкониятларидан ўз фаолиятларида кенг фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида

Тадбиркорларга "Божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режими имкониятларидан ўз фаолиятларида кенг фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Файзуллаев Ургут туманидаги ЭИЗда фаолият юритувчи “Grand fayz baraka” МЧЖ билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида, корхонанинг фаолияти билан танишиш билан бир қаторда божхона амалиёти билан боғлиқ таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Шунингдек, тадбиркорга "Божхона ҳудудида қайта ишлаш" режимидан фойдаланиш, ушбу режим қулайликлари ва афзалликлари тўғрисида керакли маълумотлар ҳамда тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, корхона вакилларига хориждан импорт қилинадиган хом-ашё ва материалларни қайта ишлаш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари учун яратилган қулайликлар, “Божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимидан фойдаланилганда, божхона тўловлари ундирилмаслиги ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаслиги каби афзалликлар тўғрисида, экспортни амалга ошириш бўйича белгиланган имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Мазкур йўналишда тушунтириш ишлари давом эттирилмоқда.


Киритилган вақти: 07/11/2023 20:33.   Кўрилганлиги: 182
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/tadbirkorlarga-bojxona-hududida-qayta-ishlash-bojxona-rejimi-imkoniyatlaridan-oz-faoliyatlarida-keng-foydalanishni-targib-qilish-maqsadida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.