Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Табиий газ ва электр энергиясидан қарздорликни "ўчириб" бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Табиий газ ва электр энергиясидан қарздорликни "ўчириб" бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Самарқанд туманида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда “Ҳудудгаз” Паст Дарғом филиали оператори Ж.П. фуқаро М.А.нинг хонадонида табиий газ таъминотидан 3 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб ҳамда янги газ ҳисоблагич ўрнатиб бериши эвазига 4 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Булунғур тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу ҳудудда ҳам тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Булунғур туман электр тармоқлари корхонаси электр-монтёри Ш.Э. ва бошқалар тадбиркор М.Ш.нинг тикувчилик цехида электр таъминотидан 14 млн сўм қарздорлигини камайтириб бериши эвазига 3,8 млн сўмни олиб, қарздорлик бўйича тузилган далолатномани нобуд қилган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Охирги ўзгариш: 20/12/2024 09:46.   Кўрилганлиги: 10
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/tabiiy-gaz-va-elektr-energiyasidan-qarzdorlikni-ochirib-bermoqchi-bolgan-shaxslar-ushlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.