Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Суд жараёнларини ОАВда қандай ёритиш керак?

Суд жараёнларини ОАВда қандай ёритиш керак?

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида 

судлар фаолиятини ёритиш масалалари бўйича журналист ва блогерлар учун ўқув семинар-тренинг ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг матбуот котиби А.Абидов, Самарқанд вилояти суди раиси О.Ҳайитов кейинги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида суд органларининг жамоатчилик билан алоқаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади. Жумладан, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши ва судлар фаолияти юзасидан доимий равишда матбуот анжуманлари ва брифинглар, очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда. Судлар фаолияти юзасидан ахборот олиш ва тарқатишда судларда янги ташкил этилган жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлимининг аҳамияти катта бўлмоқда. Аммо барибир ҳали ҳануз суд жараёнлари билан боғлиқ материалларда қонунчиликка зид ҳолатлар, суд мажлисларини ёритишда камчиликлар кўзга ташланмоқда. Шундан келиб чиқиб, семинар тренингда Олий суд пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур қарорда белгиланган қоида ва тартиблар батафсил тушунтирилди.
– Ушбу ҳужжатда ОАВ вакиллари ва жамоатчиликнинг суд мажлисларида иштирок этиши қоидалари аниқ белгилаб қўйилган – деди А.Абидов. – Суд рухсати ва томонлар фикри инобатга олинган ҳолда суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш тартибига ҳам аниқлик киритилди. Эндиликда очиқ кўрилаётган суд ишига процесс иштирокчиси бўлмаган шахслар, шу жумладан ОАВ вакилларига ҳам суд мажлисида қатнашиш имконияти яратилди. Қонунда кўрсатилмаган ҳолатларда эса матбуот ходимларининг суд мажлисига киритилмаслигига йўл қўйилмайди.
Тренинг давомида суд органларининг ОАВ ва жамоатчилик билан мулоқот олиб боришининг ҳуқуқий асослари, ахборот тарқатишда шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда жавобгарлик масалалари, суд ишларига доир материалларни тайёрлашнинг муҳим жиҳатлари тўғрисида атрофлича маълумот берилди.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти Беруний Алимов суд ишларини оммавий ахборот воситаларида ёритишнинг ўзига хос томонлари, бу борадаги миллий тажриба ва халқаро амалиёт ҳақида сўз юритди. Шунингдек, гуруҳларга бўлинган ҳолда резонанс суд ишини ёритиш бўйича симуляцион ўйин ва ток-шоу ташкиллаштирилди.
Тадбир якунида Самарқанд вилояти суди вакиллари ҳамда журналист ва блогерлар мулоқот қилиб, ўзаро фикр алмашди.

Киритилган вақти: 10/07/2021 10:39.   Кўрилганлиги: 599
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/sud-jarayonlarini-oavda-qanday-yoritish-kerak

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.