Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш учун 24 сентябрь куни Самарқанд вилоятига келди.
Айни пайтда Ёшлар марказида номзоднинг вилоят сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Учрашувни номзоднинг Самарқанд вилояти бўйича ишончли вакили, Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов очди.
Жорий йил 24 октябрда мамлакатимиз тақдири ва келажаги учун ўта муҳим аҳамият касб этадиган ижтимоий-сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Ушбу тадбирга Самарқанд вилоятида ҳам пухта тайёргарлик кўрилмоқда.
Ишончли вакил кейинги йилларда вилоятда амалга оширилган бунёдкорлик ишларига қисқача тўхталди. Шундан сўнг сўз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга берилди.
Айни пайтда Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.