Самарқандда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева иштирокида бугунги ислоҳотлар шароитида маҳаллий кенгашлар депутатлари фаоллигини ошириш масаласига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Кимёгарлар қўрғонидаги "Нурафшон" маданият саройида бўлиб ўтган анжуманда Сенат Раиси депутатлар олдидаги вазифаларга тўхталди.
- Депутатларга катта ваколатлар берилаяпти, - деди Т.Норбоева. - Мактаб директорларини тасдиқлаш, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағини тақсимлаш, ижро органлари раҳбарлари масьулиятини баҳолаш каби вазифалар ҳар биримиздан илмли, ҳозиржавоб, қатиьятли бўлишни талаб этади. Айниқса, бюджетни шакллантиришда ва унинг ижросини назорат қилишда ниҳоятда қатъиятли бўлиш керак. Турли дафтарларга киритилганларга кўрсатилаётган ёрдам ва хизматларни пухта ўрганиши ва ўз вақтида таҳлил қилиб бориши лозим.
Раис парламент раислари халқаро анжумани якунлари хусусида гапирар экан, кейинги йил Наврўз байрами кунлари Самарқандда Марказий Осиё давлатлари каштадўзлари иштирокида халқаро фестиваль ўтказилишини таъкидлади. Шунингдек, 2022 йил қадим ва навқирон шаҳарда юқори парламентда аёллар раҳбар бўлган 56 давлат иштирокида анжуман ҳам ташкил этилади.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов, сенатор Ф.Тошев, вилоят Кенгаши депутати Г.Нурматова дафтарларга киритилганларни иш билан таьминлаш, соғлигини тиклашдаги муаммолар ҳамда уларнинг ечими хусусида сўз юритдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.