Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

СамДУда Ўзбекистон талабалари ассоциацияси ташкил этилди

СамДУда Ўзбекистон талабалари ассоциацияси ташкил этилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Самарқандда Ўзбекистон талабалари ассоциацияси ташкил этилди.

СамДУда ассоциациянинг биринчи таъсис форуми бўлиб ўтди. Онлайн-мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда маҳаллий ОТМлардан ташқари Осиё университетлари ассоциацияси, Халқаро ипак йўлида жойлашган университетлар ассоциацияси, Евроосиё университетлари ассоциацияси вакиллари, АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Нидерландия, Россия, Ҳиндистон, Афғонистон, Исроил, Туркия, Беларусь, Венгрия каби давлатларнинг талаба-ёшлари иштирок этди.
Форумнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Ю. Абсоатов, СамДУ ректори Рустам Халмуродов ва бошқалар Талабалар Ассоциацияси ташкил этилганлиги билан Ўзбекистон ёшларини қутлаб, унинг фаолиятига омад тиладилар.
Ассоциацияни ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатимиз ОТМлари талабаларини қизиқиш ва эҳтиёжларига қараб, жамоатчилик бошқаруви асосида бирлаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, юксак маърифатли, билимдон мутахассислар бўлиб етишишлари йўлида қўллаб-қувватлашдан иборатлиги таъкидланди.
Форумда Ўзбекистон талабалар Ассоциациясини ташкил этиш масаласи онлайн сўровнома орқали овозга қўйилди. Унда иштирок этганларнинг деярли барчаси Самарқанд давлат университети ҳузурида Ўзбекистон Талабалар Ассоциациясини ташкил этишни ёқлаб овоз берди.

Киритилган вақти: 26/01/2021 09:00.   Кўрилганлиги: 549
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samduda-ozbekiston-talabalari-assotsiatsiyasi-tashkil-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.