Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанднинг “олтин захира”лари кимлар?

Самарқанднинг “олтин захира”лари кимлар?

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Самарқанд давлат университетида истиқболли кадрлар захирасига киритилган “Самарқанд – келажак жавоҳирлари” клубига номзод битирувчилар билан учрашув ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Б.Раҳматуллаев, университет ректори Р.Холмуродов, факультет деканлари, битирувчи талабалар иштирок этди.

- Самарқанд давлат университети вилоят ҳокимлиги учун кадрлар захирасини яратиб берадиган асосий олий таълим муассасаси ҳисобланади, - дейди Б.Раҳматуллаев. - Айни вақтда юртимизда давлат идораларига кадрлар “меритократия” тамойиллари асосида адолатли тарзда энг билимли ёшлар қабул қилинмоқда. Бугун сиз, иқтидорли битирувчи ёшлар билан учрашувдан асосий мақсад давлат хизматига компетентли, замонавий фикрлайдиган, ташаббускор, изланувчан ёшларни саралаб, суҳбатдан ўтказиш ва вилоят ҳокимлиги истиқболли кадрлар захирасига олишдир.
Тадбирда ёшларга клубнинг мақсад ва вазифалари тушунтирилди.



Эслатиб ўтамиз: “Самарқанд – келажак жавоҳирлари” лойиҳаси вилоятда 2020 йил йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирги кунда 848 нафар битирувчи аъзо ҳисобланади. Клуб 2020 йилда 331 нафар, 2021 йилда эса 517 нафар иқтидорли битирувчини қамраб олди. Ушбу битирувчиларнинг 612 нафари иш билан таъминланди, 107 нафар битирувчи ўқишини магистратурада давом эттирмоқда.


Киритилган вақти: 15/04/2022 18:45.   Кўрилганлиги: 532
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandning-oltin-zaxiralari-kimlar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.