Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Самарқанд давлат университетида истиқболли кадрлар захирасига киритилган “Самарқанд – келажак жавоҳирлари” клубига номзод битирувчилар билан учрашув ўтказилди.
Унда вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Б.Раҳматуллаев, университет ректори Р.Холмуродов, факультет деканлари, битирувчи талабалар иштирок этди.
- Самарқанд давлат университети вилоят ҳокимлиги учун кадрлар захирасини яратиб берадиган асосий олий таълим муассасаси ҳисобланади, - дейди Б.Раҳматуллаев. - Айни вақтда юртимизда давлат идораларига кадрлар “меритократия” тамойиллари асосида адолатли тарзда энг билимли ёшлар қабул қилинмоқда. Бугун сиз, иқтидорли битирувчи ёшлар билан учрашувдан асосий мақсад давлат хизматига компетентли, замонавий фикрлайдиган, ташаббускор, изланувчан ёшларни саралаб, суҳбатдан ўтказиш ва вилоят ҳокимлиги истиқболли кадрлар захирасига олишдир.
Тадбирда ёшларга клубнинг мақсад ва вазифалари тушунтирилди.
Эслатиб ўтамиз: “Самарқанд – келажак жавоҳирлари” лойиҳаси вилоятда 2020 йил йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирги кунда 848 нафар битирувчи аъзо ҳисобланади. Клуб 2020 йилда 331 нафар, 2021 йилда эса 517 нафар иқтидорли битирувчини қамраб олди. Ушбу битирувчиларнинг 612 нафари иш билан таъминланди, 107 нафар битирувчи ўқишини магистратурада давом эттирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.