Бугун, 30 январь – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд куни.
Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида мамлакатимиз номини дунёга танитган, унинг тараққиёти йўлида фидойилик кўрсатиб меҳнат қилган инсон эди. У ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан халқимиз қалбидан муносиб ўрин олган.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, биринчи Президентимиз таваллуд топган сана ҳар йили юртимизда кенг нишонланмоқда.
Бугун ушбу сана муносабати билан Ислом Каримов туғилиб ўсган ва мангу ором топган Самарқанд шаҳрида ҳам бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Тадбирлар вилоят ҳокимлиги ва вилоят жамоатчилик вакиллари иштирокида шаҳардаги Ислом Каримов мақбара-мажмуасини зиёрат қилиш билан бошланди.
Шундан сўнг Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Халқимизнинг ардоқли фарзанди ҳаёти, ибратли ишлари ёдга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.