Тошкентда "Нафосат", "Гендер тенглик фаоли" ва "Йил аёли" миллий кўрик-танловларида ғолиб бўлган иштирокчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Самарқанд давлат тиббиёт институти 2-сон оториноларингология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, доцент Маҳзуна Насриддинова "Йил аёли – 2021” республика танлови ғолиби, дея эътироф этилди. М.Насриддинова “Азия-Альянс банк” томонидан 20 миллион сўмлик ваучер билан тақдирланди.
Самарқандлик тадбиркор Амина Кулиева хотин-қизлар ўртасида миллий ва замонавий, менталитетимизга мос либосларни кенг тарғиб қилиш, кийиниш маданиятига янги услуб ва тамойилларни жорий қилишда фаоллиги учун “Нафосат” танлови ғолиблари қаторидан жой олди.
Шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимлиги “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳокимлик” номинацияси ғолиби бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.