Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандлик тадбиркорлар беларуслик ишбилармонлар билан асосан уч йўналишда ҳамкорлик қилади

Самарқандлик тадбиркорлар беларуслик ишбилармонлар билан асосан уч йўналишда ҳамкорлик қилади

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудларининг иккинчи форуми бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.

Форумда Э.Турдимов вилоятимизда икки давлат ҳудудлари ўртасида саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароит яратилганлигини таъкидлади. Бу борада кеча Беларус Республикасининг Гродно вилояти губернатори Владимир Караник билан вилоятлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинганини эътироф этди.
- Таъкидлаш ўринлики, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко ташаббуси билан бир қатор йўналишларда ўзаро ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди, - деди Э.Турдимов. - Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг жадал ўсиб бораётгани бунинг яққол тасдиғидир.
Самарқанд вилояти ер ости бойликлари табиий ресурслари - олтин, вольфрам, гранит, мармар ва бошқа фойдали қазилмаларга бойлиги, янги технологияларни жорий этиш, юқори маҳсулдорликка эришиш, максимал фойда олиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга ҳудуд. Шу муносабат билан иқтисодий ҳамкорликнинг бир қатор истиқболли йўналишларини айтиб ўтмоқчиман.
Биринчидан, Самарқандда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва сут чорвачилигини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун имкониятлар мавжуд.
Иккинчидан, вилоятда фармацевтика саноатини ривожлантириш учун катта имкониятга эга.
Учинчидан, бугунги кунда энг илғор йўналишлардан бири бўлган IT технологиялари соҳасида эҳтиёж, шу билан бирга зарур имкониятлар бор. Масалан, вилоятимиз аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этишини ҳисобга олсак, йилига 15 мингдан ортиқ IT мутахассисларни тайёрлаши мумкин. IT корхоналари фаолияти учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Самарқанд шаҳри марказидан энг кам ижара тўлови билан барча шароитларга эга бино ажратилган.
Бугун имзоланган ҳудудларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» Самарқанд ва Гродно вилоятлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилишига ишонаман.

Охирги ўзгариш: 07/02/2024 14:55.   Кўрилганлиги: 416
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandlik-tadbirkorlar-belaruslik-ishbilarmonlar-bilan-asosan-uch-yonalishda-hamkorlik-qiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.