Президентимизнинг «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига асосан
давлат ва жамият ҳаётида ўзининг самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.
Мукофотланганлар орасида Самарқанд вилоятидан қуйидагилар бор:
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
УМУРЗОҚОВА Меҳринисо - Булунғур туманидаги якка тартибдаги тадбиркор
«Дўстлик» ордени билан
АЛИМОВА Гавҳар Зайировна - Каттақўрғон шаҳар ҳокими
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
ГЛАДКОВА Татьяна Сергеевна - Самарқанд олимпия захиралари коллежининг енгил атлетика бўйича бош мураббийси
«Соғлом турмуш» медали билан
САФАРОВА Гулмира Каримовна - Иштихон туманидаги «Мохпар» маҳалла фуқаролар йиғини раиси
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
СУЮНОВА Умида Хўрозовна - Самарқанд шаҳридаги 59-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси
«Шуҳрат» медали билан
МИРЗАЕВА Гулшан Бахтиёровна - «Тадбиркор аёл» уюшмасининг Нуробод тумани бўлими раиси
ҲАКИМОВА Сабина Муратовна - Тойлоқ туманидаги «Тоҳирбек сифат савдо» масъулияти чекланган жамияти раҳбари
ХОЛОВА Мақсуда Асатовна - Каттақўрғон туманидаги «Темур мусаффо қурилиш» масъулияти чекланган жамияти бош муҳандиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.