Самарқандга Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Меҳмонларни Самарқанд халқаро аэропортида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди. Дастлаб меҳмонлар “Боқий шаҳар” мажмуаси билан танишиб чиқишди ва бир қатор Самарқанднинг диққатга сазовор жойларида бўлишди.
Бугун вилоят ҳокимлигида делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди. Эркинжон Турдимов делегация аъзоларига бугунги Самарқанд, унинг имкониятлари ва инвестицион жозибадорлиги, Самарқанд ва Санкт-Петербург ўртасида амалга оширилаётган ҳамкорлик ишлари ҳақида сўзлаб берди.
Ўз навбатида Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов меҳмондорчилик учун ўзи ва делегация аъзолари номидан миннатдорлигини изҳор этиб, ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича барча имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
Учрашув якунида 2022-2026 йилларда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва Санкт-Петербург ҳукумати ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси, А.Пушкин номидаги Самарқанд вилояти Ахборот-кутубхона маркази билан В.Маяковский номидаги Санкт-Петербург шаҳар марказий кутубхонаси ўртасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Халқаро меҳнат миграциясига кўмаклашиш ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Делегациянинг Самарқанддаги ташрифи давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.