Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанддаги олий таълим муассасаларига 79779 нафар абитуриент ҳужжат топширди

Самарқанддаги олий таълим муассасаларига 79779 нафар абитуриент ҳужжат топширди

Давлат тест маркази маълумотларига кўра, вилоятда энг кўп ҳужжат топширилган олий таълим муассасаси - Самарқанд давлат университети Ўзбекистон-Финландия педагогика институти бўлиб, 

унга 21052 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Кейинги ўринларни Самарқанд давлат университети (18414 нафар), Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти (10006 нафар) эгаллади.

Шунингдек:

Самарқанд давлат тиббиёт институтига – 8262;

Самарқанд давлат чет тиллар институтига – 5900;

Самарқанд ветеринария медицинаси институтига – 5087;

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига – 4463;

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалига – 2566;

СамДУ Каттақўрғон филиалига - 1842;

Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалига - 1038;

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига - 897;

СамДЧТИ Нарпай хорижий тиллар факультетига - 146;

СамДЧТИ Пайариқ хорижий тиллар факультетига - 106 нафар абитуриент ҳужжат топширган.


Киритилган вақти: 24/07/2021 22:38.   Кўрилганлиги: 544
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqanddagi-oliy-talim-muassasalariga-79779-nafar-abiturient-hujjat-topshirdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.