Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанддаги наслчилик хўжаликлари кўпайди

Самарқанддаги наслчилик хўжаликлари кўпайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги “Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида

“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан доимий назорат ўрнатилган.

– Жорий йилнинг 1 январь ҳолатида вилоятда чорвачиликнинг барча йўналишида 177 та наслчилик хўжаликлари мавжуд эди, – дейди “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилояти бошқармаси бош инспектори У.Яхшимуродов. – 2022 йилнинг 6 ойи давомида эса қорамолчилик йўналишида 12 та, қўйчилик йўналишида 2 та, паррандачилик ва асаларичилик йўналишларида 1 тадан, жами 16 та субъектга наслчилик мақоми берилди.

Жумладан, қорамолчилик йўналишида Булунғур туманидаги “Хўжан Норматов даласи” фермер хўжалигига қорамолларнинг Симментал зоти бўйича, Самарқанд туманидаги “Қурбон чорва” фермер хўжалигига қорамолларнинг Гольштин зоти бўйича, қўйчилик йўналишида Қўшработ туманидаги “Жўш қоракўл наслли чорва” масъулияти чекланган жамиятига қўйларнинг Ҳисори зоти бўйича, паррандачилик йўналишида Оқдарё туманидаги “Зарафшон Ломанн Парранда” масъулияти чекланган жамиятига паррандаларнинг суперник зоти бўйича ва асаларичилик йўналишида Тойлоқ туманидаги “Орзу Олим Дилмурод” фермер хўжалигига асаларининг Карпат зоти бўйича наслчилик мақоми берилди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА


Киритилган вақти: 19/07/2022 09:24.   Кўрилганлиги: 337
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqanddagi-naslchilik-xojaliklari-kopaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.