Вилоят ИИБ хабарига кўра, Департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Жўйсой” МФЙ да тезкор тадбир ўтказилган (https://t.me/samiibuz/17715).
Тадбир давомида Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи Д.Н., Самарқанд шаҳрида вақтинчалик истиқомат қилаётган Молдова Республикаси фуқароси, П.И. га “MIDEX” (тропикамид) номли кучли таъсир этувчи дори воситаларини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, Самарқанд шаҳар “Намозгоҳ” МФЙда жойлашган дорихонада вояга етмаган шахс, ариза муаллифи Д.П.га 28 дона “Галара” номли ва 5 (беш) елим ампуладаги “MIDEX” (тропикамид) номли кучли таъсир этувчи дори воситаларини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ушбу дорихона кўздан кечириш давомида, МЧЖ раҳбари, Нуробод туманида яшовчи С.А. га тегишли бўлган 6698 дона “Галлара” номли дори воситалари, 87 дона “MIDEX” (тропикамид) номли ва 150 “MYDRIMAX” (тропикамид) номли дори воситалари келгусида сотиш мақсадида сақланиб келинаётгани аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.