Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда техникум ва коллежларга кириш тест синовлари бошланди

Самарқандда техникум ва коллежларга кириш тест синовлари бошланди

Имтиҳонлар Самарқанд шаҳрида учта ҳудудда: СамДУ академик лицейи спорт зали, Самарқанд спортнинг енгил атлетикага ихтисослаштирилган БЎСМ баскетбол ва қўл тўпи залларида, 

шунингдек, Каттақўрғон шаҳри, Пахтачи, Иштихон, Нуробод, Қўшработ туманларида 8 октябрга қадар бўлиб ўтади.

2022-2023-ўқув йили учун профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари икки навбатда ўтказилади. Бунда синовлар биринчи навбатда соат 9:00 дан 12:00 га қадар, иккинчи навбатда соат 14:30 дан 17:30 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синови касб ва мутахассисликка мос иккита фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган учта фан (она тили, математика, Ўзбекистон тарихи)дан ўтказилади.

Имтиҳонда талабгорларга мутахассислик фанларидан 30 тадан, мажбурий фанлардан 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун:
1-мутахассислик фанида — 3,1 баллдан;
2-мутахассислик фанида — 2,1 баллдан;
мажбурий фанларда — 1,1 баллдан берилади.

Давлат тест маркази вилоят бўлимига кўра, бугун биринчи навбатда қатнашиши керак бўлган 1650 нафар талабгордан 854 нафари имтиҳонга келган, қолган 796 нафари турли сабабларга кўра тест синовларига келмаган. 5 кун давом этадиган тест синовларида вилоятимиздан жами 15 870 нафар абитуриент қатнашиши кутилмоқда


Киритилган вақти: 03/10/2022 11:44.   Кўрилганлиги: 271
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandda-texnikum-va-kollejlarga-kirish-test-sinovlari-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.