Собиқ “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи биносида ташкил этилган ушбу марказни реконструкция қилиш учун 12 миллиард сўм сарфланди.
Натижада ёшларни ғишт терувчи, электрогазпайвандчи, сувоқчи, бўёқчи-безакчи, сантехника ишлари устаси каби ички ва ташқи меҳнат бозорида талаб юқори бўлган 14 касбга ўқитиладиган марказ бунёд бўлди.
Ўқитиш қуввати 450 ўринга мўлжалланган марказда тингловчилар учун 450 ўринли ётоқхона ва ошхона ҳам қурилди.
Эътиборлиси, туман ва шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан ишсиз деб эътироф этилиб, йўлланма асосида ўқишга қабул қилинган ҳар бир фуқарога ҳар ойда 560 минг сўмдан стипендия ҳам тўлаб берилади.
Марказнинг очилиш маросимда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.